Супер ўрта вазн тоифасида чемпион бўлган Исроил Мадримов автомобил билан тақдирланади

Бир неча кун аввал Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Исроил Мадримовга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.

Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган ҳамюртимиз 12 раундга белгиланган жангнинг 5-раундида Курбоновни нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари эгасига айланди.

Бугун Мадримов юртимизга қайтиб келди. Унга Президент соваси сифатида "Tahoe" автомобили топширилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!