"Сурхон" устози: "Ўзимиз рақибга имкониятлар яратдик"

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасида ўтказилган Сурхон – Пахтакор (0:3) учрашуви якунлангач мезбонлар устози Февзи Давлетов ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима дейман? Ўйиннинг бошидаёқ рақибга гол уришга имкон бердик. Вазиятни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо иккинчи тайм бошида яна гол ўтказиб юбордик. Ўзимиз рақибга имкониятлар яратдик.

Барчаси концентрация билан боғлиқ. Ўйин бошида мувозанатни йўқотдик. Футболчиларга бундай хато қилмасликни такрор уқтирган бўлсак-да, бундай хатоларга яна йўл қўйдик. Айниқса, илк 10-15 дақиқаликда рақиб босимига туриб беришимиз кераклигини айтган эдик. Аммо, бу режамиз иш бермади.

Жамоа ўтган мавсумдаги натижаларни такрорлашни режа қилган. Камида ўтган мавсумдаги натижани такрорлаш керак. Мақсадимиз, албатта унданда юқори ўринларни эгаллаш.

Албатта, ҳали жамоа янги футболчиларни жалб этади. Жамоани кучайтириш керак. Мураббийлар штаби билан камчиликларни бартараф этиш учун ишлаймиз. Мураббийлик осон эмас, аммо иш бор жойда қийинчиликлар бўлади, албатта.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rasul M
05/03/2024 11:58
Fevzi Davletovni olib kelishganda aytgandim xato boldi deb...Surxon muttassadilari nimaga Arslonovga javob berib buni olib kelishdi mantiqsiz
Абдухаликов Мухаммад
05/03/2024 11:36
Ф.Давлетов га кийин булади у хали тажрибасиз С.Арслонов ни кайтариш керак
Шоим Зарипов
05/03/2024 09:39
Сергей Арсланов каерга гойиб булди жамоани жуда яхши бошкараятган эди.
Азимов Хасанбой
05/03/2024 06:56
Тугри йулдасиз. Ф. Давлетов.