Тим Цзю: "Сиз ҳам мен каби бўлишни истайсизми? Унда..."

  • 15 февраль, 12:38
  • 0
  • MMA

Биринчи ўрта вазн(69,9 кг) тоифасидаги WBO чемпиони австралиялик Тим Цзю нега яқин келажакда уйланмоқчи эмаслигини тушунтирди.

“Спортдаги муваффақиятлардан ҳеч қачон қониқмайман. Тўғриси, бу менинг ҳаётимга катта таъсир кўрсатмайди. Аммо мен ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамайман. Мен таътилга дам учун чиқолмайман. Тўй ёки унаштирув каби нарсаларга ортиқча вақтим ва тоқатим йўқ . Сиз ҳам мен каби бўлишни истасангиз, доимо ўз олдингизга янги мақсадлар қўйишингиз керак", - деди Цзю Fox Sports Australia га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳрида Цзю (24-0, 17 КО) ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида собиқ чемпион америкалик Кейт Турман (30-1, 23 КО) билан рингга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!