Тосунни "Эвертон"га сотиб юборган "Бешиктош" Жируни кўзламоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Оливье Жиру “Бешикташ”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Bein Sports тарқатган хабарга қараганда истанбулликлар 31 ёшли франциялик футболчини яқиндагина “Эвертон”га сотиб юборилган Женк Тосуннинг ўрнига олиб келишмоқчи. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ “Бешиктош” Россиянинг “Краснодар” клуби аъзоси Федор Смоловга ҳам қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жиру жорий мавсум АПЛда жами 15та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!