U23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси олтин медаллар учун Япония билан курашади
Бугун Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги финали бўлиб ўтади. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма Япония билан тўқнаш келади.
Ушбу учрашувни эронлик рефере Моунд Бонядифард бошқариб боради ва футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 20:30 да “Жассим Бин Ҳамад” стадионида старт олади.
Фикрлар