Унаи Эмери: ПСЖ ҳақли равишда ғалаба қозонди

 

ПСЖ жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Нант”га қарши (1:0) кечган Франция чемпионати 20-тур учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун жамоам 90 дақиқа мобайнида курашди ва ана шу йўл билан ғолиб бўлиш мумкинлигини исботлади. “Нант” қийин рақиб ва бизга жуда катта босим ўтказди.

Биринчи бўлимда гол уриш учун иккита яхши вазият вужудга келганди. Иккинчи бўлимда эса рақиб кучлироқ ўйнади ва бизга янада қийин бўлди. Шунга қарамай биз зафар қучдик ва бунга ҳақли эдик”, – деди Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!