Велоспорт. Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби эълон қилинди

12-14 апрель кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Аҳамиятлиси, жорий мусобақадан кейин мазкур йўналишда Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш даври якунланади. 

Шу боис, ушбу масъулиятли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан қатнашади. Ҳамюртларимиз бир неча соат аввал Торонтога етиб боришди. Бош мураббий Глеб Гройсман ҳал қилувчи стартга қуйидаги спортчиларни жалб қилган:

Ольга Забелинская
Маргарита Мисюрина 
Нафосат Козиева
София Каримова

Манба: МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!