WBC президенти иккита супер жангга розилик берди

940

WBC президенти иккита супер жангга розилик берди

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) президенти Маурисио Сулейман ярим оғир вазн тоифасида иккита йирик жангга рухсат берди.

Ушбу ташкилот версияси бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Адонис Стивенсон ихтиёрий ҳимоя жангини икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Баду Жекка қарши ўтказади, дея хабар беради World Boxing News. Шунингдек, Элейдер Альварес мажбурий даъвогар сифатида Александр Гвоздик билан рингда учрашиши керак.

Шундан сўнг мазкур икки жанг ғолиблари зудлик билан жанг борасида музокараларга киришишлари зарур. Аввалроқ Гвоздик ўзининг навбатдаги жангини 2018 йил 16 февралида ўтказишини маълум қилган эди.

Стивенсон ҳам янги йилдаги илк тўқнашувни йилнинг биринчи ойларидан бирида ўтказишни режалаштирган.

Ўхшаш хабарлар