WBC янгиланган рейтинги эълон қилинди

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) июль ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни эълон қилади. Унда ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг:

Оғир вазн: Баҳодир Жалолов 32-ўриндан 20-ўринга кўтарилди

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 14-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 39-ўрин;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 9-ўрин;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-ўриндан 20-ўринга кўтарилди, Шаҳрам Ғиёсов 25-ўриндан 24-ўринга юқорилади, Жамшидбек Нажмитдинов 30-ўриндан бир поғона пастлаб, 31-ўринга жойлашди.

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 21-ўрин;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Ҳолматов 37-ўрин;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 37-ўрин;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 11-ўрин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!