Харт яна Италияга қайтиши мумкин

Ҳуқуқий жиҳатдан “Манчестер Сити”га тегишли бўлган, мавсумни эса Лондоннинг "Вест Хэм" клубида ижара асосида ўтказаётган дарвозабон Жо Харт Англиядан кетишни режалаштирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда Англия терма жамоаси посбонини Италия А Сериясига чорлашмоқда. Маълум бўлишича, у “Наполи”да Пепе Рейнанинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Харт учун Италия чемпионати бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумни “Торино” клубида ижара асосида ўтказган эди.

Маълумот учун, 30 ёшли посбон жорий мавсум АПЛда жами 14та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 30та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!