Ян Облак Роналду ва Мессисиз Ла Лиганинг айни дамдаги даражаси ҳақида гапирди

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Ла Лиганинг айни дамдаги даражаси ҳақида фикр билдирди. 

"Ла Лигада ҳозир аввалгидан кўра анча тенглик бор. Ҳамма жамоалар яхши ҳолатда ва ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Лига жуда рақобатбардош ҳолатда. 

Авваллари бутун дунё Роналду ва Месси ҳақида гапирар эди, аммо уларсиз ҳам чемпионат ёмон эмас. Лигада рақобат юқори даражада ва бу ерда кучли футболчилар жуда кўп", - деди посбон. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!