“Ювентус” Кьеллини билан шартномани 2020 йилга қадар узайтирмоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби тажрибали ҳимоячи Жоржо Кьеллини билан амалдаги шартномани узайтириш борасида деярли келишувга эришди.

Айтиш лозимки, 33 ёшли футболчининг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етарди. Шу боис туринликлар Кьеллини билан ҳамкорликни давом эттириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Унинг “Юве” билан янги шартномаси 2020 йилга қадар тузилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Кьеллини “Ювентус” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У клуб афсоналаридан бири ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!