Зидан Жазоир таклифини рад этди. Уни фақат бир терма қизиқтиради

Зинедин Зиданга Жазоир терма жамоасида ишлаш таклифи тушди. 

"L'Equipe" нашри хабарига кўра, федерация Жамал Белмади билан шартнома бекор қилинганидан сўнг "Реал"нинг собиқ бош мураббийига мурожаат қилган. 

Зиданни ота-онаси Жазоирданлиги сабаб мазкур таклиф унга қизиқ бўлсада, Зинедин бунга рад жавобини берди. 

Аввалроқ, у Бразилия ва АҚШдан келган таклифларни ҳам рад этган. 51 ёшли мутахассис Франция терма жамоасини бошқаришни ният қилган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!