Зидан қишда “Реал”га янги футболчилар харид қилмайди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан қишки трансфер ойнаси давомида янги футболчилар харид қилишни режалаштирмаган.

“Айни вақтда бизга ҳеч ким керак эмас. 31 январгача нима бўлишини кўрамиз. Ҳозирча эса ҳеч қандай режалар йўқ. Жамоа таркибидан мамнунман”, – деди Зидан.

Аввалроқ “Реал” раҳбарияти дарвозабонлар Кепе Аррисабалаге («Атлетик») ва Тибо Куртуа («Челси»), ярим ҳимоячи Эден Азар («Челси») ва ҳужумчи Харри Кейнга («Тоттенхэм Хотспур») қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!