«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи жаримага тортилади

 

«Сандерланд» бош мураббийи Давид Мойес Англия Футбол Уюшмаси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Уюшманинг бу қарорга келишига шотландиялик 54 ёшли мураббий ўтган ойда журналист аёлга ҳурматсизлик қилгани бўлган. «Бёрнли»га қарши баҳсда нурсиз дурангга эришган «қора мушуклар» устози журналист аёлга қарата «аёл киши бўлишинга қарамай, бир шапалоқ қўйиб юборган бўлардим» дея таҳдид қилган.

«Манчестер Юнайтед» собиқ мураббийи ушбу хатти-ҳаракати учун журналист аёлдан узр сўраган, бироқ Англия Футбол Уюшмаси Мойесни жаримага тортган. «Сандерланд» бош мураббийи ушбу қарор устидан 3 майга қадар шикоят бериш бериш ҳуқуқига эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!