821

 

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "Саҳоват спорт сервис" сув спорти саройида синхрон сузиш бўйича МОҚ соврини учун Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган мусобақа жорий йилнинг август ойида Жакартада ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинларига спортчиларни саралаш вазифасини ўтайди.

Мусобақа иштирокчилари Solo Tech, Solo Free, Duet tech, Duet Free, Team Tech, Team Free йўналишларида ўзаро кураш олиб бормоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Индонезиядаги ёзги Осиё ўйинларига синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дуэт ва жамоа дастурларида иштирок этишни режалаштирган.

Sports.uz 2018