Руслан Нурудиновнинг ашаддий рақиби Осиё ўйинларида қатнашмайди

336

Руслан Нурудиновнинг ашаддий рақиби Осиё ўйинларида қатнашмайди

Қозоғистонлик машҳур оғир атлетикачи Илья Ильин таҳлил натижаларидан допинг аниқлангач Пекин ва Лондон Олимпиадаларидаги олтин медалларидан мосуво қилиниб, икки йилга спортдан четлатилган эди. 2016 йилнинг июнь ойида кучга кирган бу муддат жорий йилнинг ёзида ўз кучини йўқотиши керак. 

Бироқ Халқаро оғир атлетика федерацияси Ильининг мусобақаларга қайтиш муддатини 19 октябрь қилиб белгилади. Бунга сабаб унинг терма жамоаси ўтган йилнинг худди шу санасидан 1 йилга мусобақалардан четлатилганида. Аввалроқ тарқалган хабарларда Ильин дисквалификация муддатини ўтаб бўлгач, Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Демакки, Руслан Нурудиновнинг энг ашаддий рақиби бу гал ҳам унга рақобат туғдира олмайди.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.