Эмиль Хегле Свендсен ҳам биатлонни тарк этмоқда

93

Эмиль Хегле Свендсен ҳам биатлонни тарк этмоқда

Биатлон бўйича 4 карра Олимпия ўйинлари ғолиби норвегиялик Эмиль Хегле Свендсен спортчилик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар қили. 

Маълум бўлишича, биатлончини мавсумнинг бошидан астма безовта қилиб келган ва бу пойгалар давомида мазмунли иштирок қилишига монеълик кўрсатган. Соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ижобий томонга ҳал бўлмаётгани учун Эмиль катта спортдан кетишини расман эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал норвегиялик бошқа бир афсони Уле-Эйнар Бьрёндален ҳам биатлон билан хайрлашган эди. Свендсен фаолияти давомида Олимпиадаларнинг 4 та олтин, 3 та кумуш ва 1 бронза, шунингдек, жаҳон чемпионатларида 12 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлган.