Ака-ука Бёлар Фуркадни таъқиб этмоқда

452

Ака-ука Бёлар Фуркадни таъқиб этмоқда

Германиянинг Оберхоф шаҳрида баитлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги таъқиб пойгасида франциялик Мартен Фуркад олтин медални қўлга киритган бўлса, норвегиялик ака-ука Йоханнес ва Тарьей Бёлар кумуш ҳамда бронза медалга сазовор бўлди.

Жаҳон кубогида  умумҳисобда эркаклар ўртасида Мартен Фуркад 553 очко билан биринчи поғонада борамоқда. Бугун жаҳон кубогида эркаклар ва аёллар эстафета мусобақасида баҳслашади.

Sports.uz