Миша бугун музга чиқади

482

Миша бугун музга чиқади

Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге бугун навбатдаги йирик халқаро мусобақада иштирок этади. Хитой Таипейида бўлиб старт олган 4 қитъа чемпионати мусобақасининг қисқа дастури бугун бўлиб ўтади. 

Тошкент вақти билан 13:35 да бошланадиган қисқа дастурда 30 нафар спортчи ўз чиқишини намойиш қилади. Эркин дастур беллашувлари 27 январь куни 09:30 (Тошкент вақти билан)да старт олади. Ҳамюртимиз бугун бешинчи гуруҳ вакиллари орасида ўз дастурини намойиш қилади. 

Тўртинчи гуруҳ

19. Грант Хохштайн (АҚШ)
20. Денис Тен (Қозоғистон)
21. Кевин Рейнолдс (Канада)
22. Такахито Мура (Япония)
23. Хань Янь (Хитой)
24. Нам Нгуен (Канада)

Бешинчи гуруҳ

25. Миша Ге (Ўзбекистон)
26. Цзинь Боян (Хитой)
27. Макс Аарон (АҚШ)
28. Джейсон Браун (АҚШ)
29. Кейдзи Танака (Япония)
30. Шома Уно (Япония)