"Пингвинлар" рақибини аяб ўтирмади

172

Океан ортида Миллий хоккей лигаси мунтазам чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтмоқда. Сўнгги 2 йилда МХЛнинг энг кучли жамоаси бўлиб турган "Питтсбург пингвинз" жамоаси бу гал ўз майдонида миннесоталик рақибларини қабул қилишди. Баҳс мезбонларнинг устунлигида бошланди. Дастлабки икки даврда 2 жавобсиз 2 тадан шайба йўллаган "пингвинлар" учинчи даврда деярли иккинчи тарйиб билан ўйнаб, якунда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Кутилганидек, ўйин тақдирини қал қилган хоккейчилар мезбонликнинг биринчи бешлигидаги Йэн Коул, Сидни Кросби ва Евгений Малкин бўлишди. Шу ва бошқа учрашувлар тафсилоти: 

"Питтсбург" – "Миннесота" – 6:3 (2:0, 2:0, 2:3)

"Монреаль" – "Каролина" – 5:6 (0:2, 4:3, 1:1)

"Нью-Джерси" – "Нэшвилл" – 0:3 (0:0, 0:1, 0:2)

"Филадельфия" – "Тампа-Бэй" – 1:5 (0:0, 0:3, 1:2)

"Оттава" – "Бостон" – 2:3 (1:0, 0:1, 1:2)

"Детройт" – "Чикаго" – 1:5 (0:3, 0:1, 1:1)

"Флорида" – "Вашингтон" – 2:4 (1:1, 1:2, 0:1)

"Сент-Луис" – "Колорадо" – 3:1 (1:0, 1:1, 1:0)

Даллас – Торонто – 1:4 (0:1, 1:2, 0:1)