Абдулҳай Шораҳматов “Uzbek Tigers”га дастлабки ғалабани олиб келди


Барчамизга маълумки, айни дамда "Ўзбекистон" спорт мажмуасида давом этаётган "Uzbek Tigers" vs "Patriot Boxing Team" жамоалари ўртасидаги жангларнинг биринчисида 56 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтарилдилар.

Илк дақиқаларда ҳар икки боксчилар анча эҳтиёткорлик билан жангни бошлашди, бироқ раунд сўнггида эса Абдулҳай бироз фаолликни ошириб, кейинги ҳам буни қисман давом эттирди.

Учинчи раундда бироз тенглик ҳукмронлик қилган бўлса, тўртинчи раундда рус боксчисининг устунлиги сезилди.

Ҳалл қилувчи сўнгги раундда эса Абдулҳай аниқ зарбалари билан ғалаба қозонди. Шундай қилиб, бугунги бокс кечасида илк ғалабани расмийлаштирди. 50:45, 50:45, 50:45.

>>> Матнли онлайн трансляция

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!