Шахрам Ғиёсов ҳам фаолиятини профессионал боксда давом эттиради
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахрам Ғиёсов ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал боксга ўтганини маълум қилди. Боксчимиз профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Шахрам ўтган йили 69 кг вазн тоифасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди.
У шунингдек, жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда сентябрь ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.
Бундан ташқари 2015 йили ёшлар ўртасида Якутск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль билан тақдирланган. У яна бокс бўйича қатор миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб келган.
Комментарии