Боксчиларимиз рақибларини ҳайратга солмоқда

  • 20 ноябрь, 2016, 11:56
  • 0
  • Бокс

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган  бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ғолиблик учун куч синашмоқда. 

AIBA  тарихида йигирманчи маротаба ўтказилаётган мазкур мусобақада  дунёнинг энг иқтидорли 350 нафардан зиёд боксчилари ғолиблик учун рингга чиқмоқда. 

Ўзбекистон  терма жамоаси аъзоларидан 56 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов италиялик Маттео Пиррерага қарши ўтказилган жангда, рақибидан ҳар томонлама устунлигини исботлаб, учрашувни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Оғир вазн - 91 килограмм вазн тоифасидаги жангларини бошлаган Шоҳруз Раҳимов Хитой вакили Ремула Абудурекситига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ишончли ғалаба эвазига кейинги даврага ўтди. 

Боксчиларимизнинг ғалабали одимини Отабек Холматов ҳам давом эттирди. Дастлабки учрашувда қирғизистонлик Фатҳиддин Ҳамроевни енгган боксчимиз иккинчи даврада венгриялик Иштван Жакани 5:0 ҳисобида таслим қилди. 

Афсуски, ҳамюртларимиздан бир нафари - энг енгил 49 килограмм вазн тоифасидаги жангда қатнашган Абдувоҳид Маъруфхонов мусобақани тарк этадиган бўлди. Боксчимиз биринчи учрашувдаёқ хитойлик Зексин Ченга ютқазиб қўйди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!