Марсело ва Лука Модрич “Реал” машғулотларига қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Марсело ва ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа машғулотларига қайтди.

Маълум қилинишича, икки футболчи жароҳатидан фориғ бўлди ва сафга қайтишга тайёр. Айни вақтда улар умумий гуруҳ билан машқ қилишни бошлаб юборган.

Қайд этиш жоиз, бразилиялик ва хорватиялик футболчи 21 январь –  “Малага”га қарши (2:1) кечган ўйиндан буён майдонга тушмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!