Тезкор хабар. Ўзбекистонлик футболчи кейинги мавсумни Япония чемпионатида бошлаши мумкин

Бир неча кундан бери Япония чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган ўзбекистонлик футболчининг исми шарифи ОАВ вакилларидан сир тутилаётган эди.

Бироқ Япония Жей лигасиди иштирок этиши кутилаётган ҳамюртимизнинг трансфери ҳақидаги маълумотларни япониялик ҳамкасбларимизнинг ёрдами билан билиб олишга муваффақ бўлдик.

Шунингдек яна бир ҳамюртимизнинг Малайзия Супер Лигасида иштирок этиши ҳам хорижлик ҳамкасбларимиз томонидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилинган эди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича, Япониянинг "Жубило Ивата" жамоаси Қаршининг "Насаф" жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар сўнгги босқичда эканлигига урғу берган япониялик ҳамкасбимиз, Фозил Мусаевнинг трансфери борасидаги хабарлар айнан японияликларни ҳам ҳайратга солганини яшириб ўтирмади.

- Бу хабар эрта тонгдан Япон матбуотида шов-шувга айланган енг асосий мавзу бўлди. Баланд бўйли ҳамюртингиз (Фозил Мусаев) иккинчи қаватда устунликка эга ҳисобланади ҳамда тўпни рақибдан олиб қўйишда ҳам етарлича маҳоратга эгадир. Умид қиламанки ҳамюртингиз билан музокараларнинг сўнгги босқичи мувоффақиятли амалга оширилади, дейди – япониялик ҳамкасбимиз.

Сўнгги тафсилотлар:

SPORTS.uz ахборот порталига ҳозиргина етиб келган хабарга кўра, музокаралар мувоффақиятли якун топган. Агар Фозил Мусаев декабр ойи давомида тиббий кўриклардан муаммоларсиз ўтиб олса, "Жубило Ивата" клуби билан шартнома имзолайди. Бироқ, хабарда шартнома муддати ҳақида маълумотлар берилмаган.

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!