Энди Ҳусановга янада қийин бўлади!

  • 21 апреля, 07:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 3
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов февраль ойидаги юлдузли онларидан кейин “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига киритилмаяпти.

Хосеп Гвардиола кейинги бир нечта учрашувда ўзбек футболчисига бошланғич таркибдан жой бергани йўқ. Жароҳат туфайли даволанаётган марказий ҳимоячилар саломатлигини тиклаб, яна сафга қайтаётгани 21 ёшли ҳимоячимиз учун қўшимча рақобат туғдиради.

Бундан ташқари, “Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида ҳам фаоллик кўрсатиб, бир неча позицияга янги ижрочиларни олиб келишни мақсад қилган. Хусусан, скаутлар “шаҳарликлар”нинг ҳимоя марказини кучайтиришга қодир яна бир номзод топиб қўйди.

Гап “Бенфика” марказий ҳимоячиси Альваро Каррерас ҳақида кетмоқда. 22 ёшли Альваро футбол ўйнашни “Реал”да ўрганган. Кейин “Манчестер Юнайтед” тизимида ҳам тажриба тўплаган.

Ёш бўлишига қарамай, Англия, Испания ва Португалия чемпионатларида тўп тепди. “Бенфика” уни ўтган ёз “Манчестер Юнайтед”дан тўлиқ сотиб олди.

Каррерас чап қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Бу ўйинчи бир қанотни тўлиқ назорат қилиш ва кескин ҳужум уюштириш қобилияти билан Хосеп Гвардиола назарига тушди. Испаниялик мутахассис ҳимоячиларнинг ҳужум ташкил этиши ва рақиб дарвозасига хавф солишини жуда яхши кўради. 

Пеп “Бенфика” вакили ўз ўйин услуби билан “Манчестер Сити”га ёрдам бера олишига ишонч билдирмоқда.

Fichajes сайти экспертларининг таъкидлашича, “шаҳарликлар” сафида чап қанотни Йошко Гвардиол тўлиқ ўзиники қилиб олган. 23 ёшли хорватиялик футболчи марказда ҳам ўта ишончли ўйнай олади. Агар Каррераснинг трансфери амалга ошса, мураббийлар штаби Гвардиолни ҳимоя марказига кўчиради.

Бу тактик схемада марказий ҳимоячилардан бири, аниқроғи, катта эҳтимол билан Абдуқодир Ҳусанов ўз ўрнини бўшатиб беришига тўғри келади. Охирги ўйинлардан бирида ҳудди шу ҳолат кузатилди. Яъни, Гвардиола Абдуқодирни захирада қолдириб, Йошкога ҳимоя марказини топширди.

“Манчестер Сити”даги фаолиятини ёрқин ўйинлар билан бошлаган легионеримиз бундан буён асосий таркибга кириши осон бўлмайди. Ҳусанов ўзида бор салоҳият ва иқтидорни намойиш қилиш баробарида янги кўникмаларни ўзлаштириб, ҳар қандай имкониятдан максимал фойдаланиши шарт бўлиб қолди. 

Экспертлар Альваро Каррераснинг устун жиҳатлари ҳақида фикр юритганда унинг ҳужум ташкил қилиш қобилияти баробарида тактик томондан етуклиги, майдонни кўра олиш қобилияти, турли ўйин услубларига мослашувчанлигини мақтамоқда.

Альваро Каррерас жорий мавсумда “Бенфика” сафида барча турнирларда 46 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилгани ва жамоадошларига бешта голли пас узатгани унинг самарадорлигини кўрсатиб турибди.

“Бенфика”га 6 миллион еврога трансфер қилинган бу ҳимоячининг трансфер суммаси бир неча ой давомида мунтазам кўтарилиб, айни пайтда 28 миллион еврога етди.

Альваро Каррерас профессионал фаолиятининг бошида Англия Премьер-лигасида ўйнай олмаган ва Туманли Альбиондан кетишга мажбур бўлган. Экспертлар Португалиядан қўним топган ҳимоячи қисқа фурсатда кучли ҳимоячига айлана олганини таъкидламоқда.

Ўз навбатида, испаниялик ҳимоячи Англия Премьер-лигасини забт этишда иккинчи уринишни амалга ошириш учун “Манчестер Сити” билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги айтилмоқда. Энди масала “шаҳарликлар”нинг трансфер бўйича расмий таклиф юборишига боғлиқ бўлиб турибди.

Шомуродов урган голнинг қиймати баланд бўлиб чиқди!

Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?

Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!

Шомуродов ҳаммани қутқарди!

“Рома”ни Чемпионлар лигасига етаклаётган Шомуродовнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?

Файзуллаев нега Европада ўйнамаяпти? “Барса” собиқ юлдузи вазиятни тушунтириб берди

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Азизжон
21/04/2025 13:59
Сити эртаги тугадими
Baxil Alihuja
21/04/2025 09:37
узбекни душмани узбекдир!
агар журналистлар мактайвермаса, рахбарлар тадбирларга мажбурлашмаса,
Хусанов урнини бермайди
Baxil Alihuja
21/04/2025 09:35
кийин булмайди, Хусанов хаммасини гажийди