
Ўзбекистонлик “иблис”! Экспертлар Шомуродовга яна қандай таъриф беришяпти?
Жорий мавсумнинг иккинчи ярми “Рома” учун кейинги йиллардаги энг муҳим даврга айланди. “Бўрилар” бу гал узоқ кутилган мақсадларини амалга ошириб, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имконини сақлаб турибди.
Бунда Элдор Шомуродовнинг “Верона”га қарши учрашувда киритган голи муҳим аҳамият касб этади. Бошланғич таркибда майдонга тушган легионеримиз тўртинчи дақиқадаёқ тўп киритиб, жамоасининг мураккаб ва муҳим ғалабасини таъминлади.
Италия футболини таҳлил қилиб келаётган нуфузли манбалар “Рома” ва “Верона” учрашуви қаҳрамони бўлган Элдор Шомуродовнинг ўйинига баҳо бериб, унинг ҳаракатларини қуйидагича таърифлади.
TuttoMercatoWeb Элдор Шомуродовни 7,5 баллга баҳолади:
Артём Довбикнинг ўрнини эгаллаган Элдор Шомуродов ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланди. Унинг гол тўртинчи дақиқадаёқ “Рома”ни олдинга олиб чиқди. Қолган вақт мобайнида яна гол уриш учун етарли имкониятга эга бўлмади, лекин бор кучини жамоадошларига ёрдам беришга қаратди. Элдор муҳим палла – Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун пойгада асосий фигурага айланди.
La Gazzetta dello Sport – 6,5 балл:
Монстр ҳужумчи, ўзбекистонлик легионер мавсумдаги еттинчи голини урди.
Tuttosport – 6,5 балл:
Шомуродов Суленинг пасига идеал вақтда ташланди ва гол урди. Қолган вақт двомида жамоаси учун тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилди.
Corriere dello Sport – 7 балл:
Қайсар, курашувчан, енгилмас: ўзбекистонлик “иблис” ҳеч қачон тўхтамайди! Бу гал илк дақиқалардан олдинга ташланди ва ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятини қўлдан бермади Элдор мавсумдаги еттинчи голини уришни уддалади.
Vocegiallorossa – 7 балл:
Техникага асосланган гол жуда енгил киритилди, тўп дарвозага ярим метрдан йўлланди. Ьироқ ҳамма гап – ана шу нуқтага етиб келишда!
Шомуродов бу даражага етгунича ҳамма қийинчиликларга чидади, борини берди ва Клаудио Раньери буни эътиборсиз қолдирмади.
Элдор гол урганидан кейин имкони борича жамоа учун ўйнади.
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум Шомуродов “Рома”га келганидан буён энг самараси ҳисобланади. 29 ёшли ҳужумчи А Серия, Италия кубоги ва Европа лигасида жами 32 маротаба майдонга тушиб, еттита гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.
“Рома” раҳбарияти Шомуродовнинг жамоага келтиратган фойдаси ва салоҳиятини инобатга олиб, ўзбек ҳужумчиси билан шартномани 2027 йилнинг 30 июнигача узайтирди.
Энди Ҳусановга янада қийин бўлади!
Шомуродовга фанатлар янги талаб қўйди!
Шомуродов ҳаммани қутқарди!
“Рома”ни Чемпионлар лигасига етаклаётган Шомуродовнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
Файзуллаев нега Европада ўйнамаяпти? “Барса” собиқ юлдузи вазиятни тушунтириб берди
Comments