“Реал” машҳур ҳужумчидан воз кечди

CHERY AUTO

“Реал” клуби ва Бразилия терма жамоасининг универсал ҳужумчиси Родриго Гоэс энди ўзига янги жамоа топиш масаласида бош қотирса ҳам бўлаверади.

Tecno

The Athletic нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари асосий таркибдаги ўрнини йўқотган қимматбаҳо футболчини сотиб юборишга қарор қилди.

Янги бош мураббий Хаби Алонсон ҳам 24 ёшли вингерга ўз таркибидан жой ажратиб беролмади. Испаниялик мутахассис “Реал”ни қабул қилиб олганидан кейин Родриго учта учрашувда кўриниш бериб, майдонда жами 23 дақиқа тўп тепди холос.

Экспертларнинг таъкидлашича, мадридликлар бразилиялик легионер бўйича жўяли таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёр. Асосий даъвогар сифатида “Арсенал” тилга олинмоқда. “Канонирлар” яқинда Родригонинг агентлари билан алоқа ўрнатган эди.

Лондон клуби бош мураббий  Микель Артета Родриго Гоэснинг универсаллигига ишқибоз бўлмоқда ва бу футболчи ҳар икки қанотдан ҳужум ташкил қилиб, жамоага фойда келтиришига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!