Превью. "Машъал" - "Пахтакор"

Суперлига 16-турида "Пахтакор" Ғузорда "Машъал" меҳмони бўлишади.

Меҳмонлар сафида Башар Ресан сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли баҳсни ўтказиб юборади.

Чемпионатларда жамоалар ўзаро 39 учрашувда тўқнаш келган. Уларнинг 28 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Машъал" зафар қучган. 6 баҳсда кучлар тенг келган. "Пахтакор" 81 тўп киритган бўлса, рақиб 25 гол уришга эришган.

Муборакдаги 19 беллашувда "Шерлар" 10 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. Сафарда 26 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 16 гол олиб чиққан.

"Машъал" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида ўйин 1 август, жума куни Ғузордаги "Марказий" стадионда соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!