
Абрамов ва Бердиев тўқнашувида ким ғолиб чиқади?
Бугун Суперлиганинг 15-тури доирасида "Динамо" Самарқандда "Насаф"ни қабул қилади. "Насаф" матбуот хизмати ўйин олдидан статистик рақамларни тақдим қилди.
Ушбу жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида ҳозиргача 44 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бу беллашувларнинг 23 тасида "аждарлар" ғалаба қозонган бўлса, 8 учрашувда самарқандликлар зафар қучишган. Яна 13 ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Насаф" фойдасига – 65:40.
Ўтган мавсум Қаршида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Самарқанддаги жавоб учрашувида эса қаршиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўша ўйинда ҳал қилувчи голни Абдувоҳид Неъматов пенальтидан мувоффақиятли амалга оширган эди.
"Динамо" - "Насаф" ўйини бугун Самарқандда соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар