
"Ливерпуль" тўпурар ҳужумчи билан келишувга эришди
"Ливерпуль" "Ньюкасл" ҳужумчиси Александер Исак билан келишувга эришди.
Мерсисайдликлар "Ньюкасл" ҳужумчиси билан 2031 йилгача мўлжалланган шартномани оғзаки келишиб олди, деб хабар бермоқда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг.
Швециялик ҳужумчи "қизиллар" сафига шу трансферлар ойнасдаёқ қўшилишни истамоқда, клублар алоқага чиқишмоқда. "Ливерпуль" футболчига тахминан Юго Экитикенинг маоши миқдорида маош таклиф қилмоқда.
"Қарғалар" "Лейциг" форварди Бенямин Шешко трансфери устида фаол ишламоқда, аммо "Манчестер Юнайтед" ҳам словениялик футболчи учун курашда иштирок этмоқда.
Исак ўтган мавсум АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Комментарии