Ана холос! Буффон Куртуа ЖЧ-2018нинг "Олтин қўлқоп"ига муносиб эмаслигини айтди

  • 28 Jul 12:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

ПСЖ клуби дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг фикрича Бельгия терма жамоаси посбони Тибо Куртуа якунига етган ЖЧ-2018да “Олтин қўлқоп” совринини ноҳақ қўлга киритди.

“Олтин қўлқоп”ни Уго Льорис олмагани мени ажаблантирди. Чунки, Хорватияга қарши финал учрашувида хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юборганини инобатга олмаса, у мусобақа давомида кўплаб муҳим сэйвларни амалга оширди. Жамоаси жаҳон чемпиони бўлса ва дарвозабон 5-6 та ҳал қилувчи зарбаларни қайтарган бўлса, бу вазиятда ушбу дарвозабонга албатта “Олтин қўлқоп”ни бериш керак. Куртуа ҳам мусобақани яхши ўтказди. Лекин, чемпион Франция бўлди. Шу боис ушбу мукофотни Льорис олиши керак эди. Агар Бельгия чемпион бўлганида бу борада шубҳасиз Куртуа фаворит бўлар эди”, - дейди Буффон.

Comments

You must be logged in to commet!