• 19.05.2026 11:30
  • Abdukarim Atayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги Жаҳон чемпионати яқинлашмоқда! Келинг, "Д" гуруҳидан жой олган жамоалар ва уларнинг мундиаллардаги тарихий натижалари билан танишиб чиқамиз.

​АҚШ (12-иштирок)

​Мезбонлардан бири сифатида АҚШ анча тажрибали жамоа ҳисобланади.
​1930 — Ярим финалчи 
​1994 — Мезбон / 1/8 финал
​2002 — Чорак финал (1/4)
​2010, 2014, 2022 — 1/8 финал​
2026 — Мезбон сифатида йўлланма олган​

Парагвай (9-иштирок)

​Жанубий Американинг энг барқарор вакилларидан бири.​
1986, 1998, 2002 — 1/8 финал
​2010 — Чорак финал (1/4)
​2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган​

Австралия (7-иштирок)​

"Кенгурулар" сўнгги йилларда мундиалнинг доимий иштирокчисига айланиб улгуришди.
​2006, 2022 — 1/8 финал
​1974, 2010, 2014, 2018 — Гуруҳ босқичи
​2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган

​Туркия (3-иштирок)

​Турклар кам иштирок этган бўлса-да, ҳар доим "сюрприз" қилишга қодир.​
1954 — Гуруҳ босқичи​
2002 — 3-ўрин (Бронза медали) 
​2026 — Саралашдан муваффақиятли ўтган

Эслатиб ўтамиз, ушбу Жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади. 

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!