"Реал" Витиньяни қачон сотиб олишини маълум қилди
Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяни қачон сотиб олиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Cаdena SER" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, "қироллик клуби" Винисиус билан хайрлашсагина, португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бразилиялик форвард мадридликлар билан амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортса, "қаймоқранглилар" уни камида 100 миллион еврога сотади. Олинган маблағ 25 ёшли футболчини сотиб олишга йўналтирилади.
Хавбекнинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 110 миллион еврони ташкил этади. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи жорий мавсум ПСЖ сафида 30 та учрашувда майдонда ҳаракат қилиб, 6 та гол ва 10 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар