Симона Халеп: "Ролан Гаррос"даги ғалаба мени ўзгартирди
Руминиялик Симона Халеп "Ролан Гаррос"даги ғалабасидан сўнг нималар ўзида қандай ўгаришлар бўлгани ҳақида тўхталиб ўтди.
" "Ролан Гаррос"даги ғалаба мени руҳан ўзгартирди ва мен ўйинларни ҳотиржам ўтказмоқдаман. Менинг икки орзуим бор эди. Бири "Катта дубулға" мусобақаларида ғолиб бўлиш, иккинчиси эса дунёнинг биринчи рақамли теннисчисига айланиш.
Мен бу орзуларимни амалга оширдим. Мен аввал ҳам айтганман "Катта дубулға"да зафар қучмасдан туриб биринчи рақамли теннисчи бўлиш, ҳаққони эмас. "French Open"дан сўнг ман ўзимни ҳақиқий карвонбоши эканлигимни ҳис қилдим.
Фикрлар