Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Гаэль Монфис мавсумдаги илк совринини қўлга киритди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Жорий йилни омадли бошлади

Франциялик теннисчи Гаэль Монфис ва канадалик Вашек Поспишил Монпелье шаҳрида ўтказилган мусобақанинг финалида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур учрашувнинг биринчи сетини 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган Гаэль, иккинчи сетда қийинчиликсиз 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, "Open Sud de France" турнирининг бош совринини қўлга киритган Монфис, ташкилотчилар томонидан 250 рейтинг очкоси ва 91,010 евро пул мукофоти билан тақдирланди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ