Ҳусановга кучли рақобатчи келади
“Манчестер Сити” раҳбарияти таркибни кучайтириш ва ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида жамоага янги ижрочиларни олишни режалаштирмоқда.
Хусусан, “шаҳарликлар” ҳимоя марказига “Эвертон” вакили Жеррад Брентуэйтни олиб келмоқчи. Манбага кўра, жароҳатлар билан кечган мавсумга қарамай, Европанинг етакчи клублари 23 ёшли футболчини юқори баҳолашда давом этмоқда.
Transfer News Live ва Daily Mail каби нуфузли нашрларнинг ёзишича, “Манчестер Сити” иқтидорли марказй ҳимоячи учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” билан рақобатлашишига тўғри келади.
Мерсисайдликлар Брэнтуэйтни сотишга интилмаяпти ва унинг трансфери учун камида 70 миллион фунт стерлинг (80 миллион евро) талаб қилади.
Ўтган мавсумда Брэнтуэйт барча мусобақаларда 10 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар