Англиянинг амалдаги чемпиони "Лестер" таркибни кучайтириш мақсадида Бельгия чемпионатида иштирок этаётган "Генк" жамоаси ярим ҳимоячиси Вильфрид Ндидини ўз сафига қўшиб олди.
 
Футболчи шахсий шартномаси шартларини келишиб бўлди ва "Лестер"да тиббий кўрикдан ўтди. Энди томонлар 2022 йилнинг ёзига қадар давом этадиган шартнома имзолайди.
 
 
Ндиди "Генк" таркибила 2015 йилдан буён 83 та учрашув ўтказди. "Лестер" бу футболчи учун 15 миллион фунт стерлинг сарфлади.