“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Бундан бироз вақт олдин “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти ва маъмурият ходимлари учун йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Мазкур йиғилишда “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Акрамжон Дедабаев клубнинг янги директорини таништирди. Эндиликда “Навбаҳор” футбол клуби директори сифатида Носиржон Султанов фаолият олиб борадиган бўлди. 

Маълумот ўрнида Носиржон Султановни 1992 йилдан 1994 йилга қадар клуб тизимида иш олиб борганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!