Рожер Федерер ўнг оёғидан жароҳат олди
Ads
Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Рим шаҳрида ўтаётган "Мастерс" мусобақасидаги иштирокини якунлашга мажбур бўлди.
 
Федерер ярим финал йўлланмаси учун грециялик Стефанос Циципасга қарши ўйин ўтказиши лозим эди. Бироқ у ўнг оёғидан олган жароҳат сабаб чорак финалда кортга чиқмайдиган бўлди.
 
Шу тариқа, Циципас курашсиз ярим финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди у навбатдаги босқичда испаниялик Рафаэль Надальга қарши кортга чиқади.