Сабина Шарипова чорак финалда
Ads
Фарғона шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова чорак финалга чиқди.

С.Шарипова мусобақанинг иккинчи даврасида беларуслик Илона Кременга қарши кортга чиқиб, рақибасини икки сетда бир хил 6:1 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Сабина ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда россиялик Камила Раҳимова билан куч синашадиган бўлади.