Шерали АҚШда енгилмас нокаутчига қарши жанг қилади
Ads
 

Профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Шерали Мамажонова навбатдаги жангини АҚШда ўтказадиган бўлди.

Шу йилнинг 28 январь куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз америкалик Давид Бенавидез қарши рингга чиқади. 29 ёшли Шерали Мамажонов профессионал боксчилик фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Шу кунгача 15 та жанг ўтказиб, шулардан 14 тасида зафар қучган, еттита жангда муддатидан олдин ғалаба қозонган. Фақатгина бир маротаба Украинада ташкил этилган жангда Дмитро Никулинга очколар ҳисобида ютқазган.

Шералининг бўлажак рақиби анча ёш бўлишига қарамай, профессионал рингда катта натижаларга эришмоқда. 20 ёшли Давид Бенавидез катта рингда 2013 йилдан буён жанг ўтказмоқда. Шу кунгача 16 та жангда қатнашган америкалик боксчи барча рақибларини мағлуб этган. Энг эътиборлиси, ўта кучли зарбага эга боксчи 15 та рақибини муддатидан олдин енгган. Айни пайтда, Давид ўз вазн тоифасида жаҳон рейтингида 29-поғонани эгаллаб турибди.

Шерали Мамажонов ва Давид Бенавидез жанги саккиз раунд қилиб белгиланди.

SPORTS.uz