13 та гол урган Яхшибоев тўпурарлар курашида нечанчи ўринда?

Беларусь Олий лигаси 27-тури ўз якунига етди. Турнир жадвалида БАТЭ клуби карвонбошилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" Солигорск жамоаси 1 та кам ўйинда майдонга тушган ҳолда, пешқадамдан 4 очко ортда қолмоқда. Яна икки легионеримиз Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов ўйнайдиган "Энергетик-БГУ" 9-поғонани банд этган.

Солигорсликлар вакили Жасур Яхшибоев умумий 23 та ўйинда иштирок этиб, 13 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган. У тўпурарлар баҳсида БАТЭ клуби аъзоси Максим Скавишдан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Максим 17 та гол киритган.

photo_2020-10-29_13-34-05

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998915993686
29/10/2020 14:05
Olģa Jasur bir òyining ochilib pokermi fleshmi qilsang òtib ketasan hali.

Минбар

Барча блоглар