19 ёшли теннисчи 20 кунда 2-бор ярим финалда!

19 ёшли италиялик Янник Синнер ажойиб натижа қайд этмоқда.

Гап шундаки, Янник Синнер Софиядаги турнирнинг чорак финал босқичида австралиялик Алекс де Минаурни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Бу унинг 20 кун ичидаги иккинчи ярим финали ҳисобланади. Аввалроқ, италиялик ракетка устаси "Bett1 Hulks Championship" турнирининг финали остонасида Александр Зверевга қарши кортга чиққанди.

Энди Синнер Болгариядаги мусобақада финал йўлланмаси учун франциялик Андрей Маннарино билан муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)