20 ёшли боксчи спаррингда жароҳат олиб вафот этди
Ads

Филиппинлик боксчи Жеффри Кларо машғулотлар вақтида олинган жароҳат сабабли ҳаётдан кўз юмди, дея хабар беради Rappler нашри. 20 ёшли спортчи спарринг пайтида йиқилган ва шундан сўнг госпиталга етказилган.

Маълум бўлишича, Кларони даволаш учун нейрохирург керак бўлган ва шунинг учун хусусий клиника олиб келинган. У ерда кома ҳолатига тушиб, вафот этган. Аввалроқ филиппинлик боксчи  бош мия томографиясини топширган ва ўшанда ҳеч қандай муаммога дуч келмаган.

У фаолияти давомида 5 жанг ўтказиб, атиги бир марта ғалаба қозонган.