250 миллион еврога АПЛнинг уч юлдузини оламиз!

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг энг қудратли клублари ёзги трансферлар даврида Европада порлаётган ўйинчиларни ўз чемпионатларига олиб кетишга ҳаракат қилади.

Tecno

Бир неча манбаларнинг ёзишича, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” таркибини кучайтириш мақсадида Англия Премьер-лигасидан уч нафар футболчини трансфер қилиш учун умумий ҳисобда 250 миллион евро миқдорида пул сарфлашга тайёр.

“Ал-Ҳилол”нинг ёздаги асосий нишони Юри Тилеманс бўлади. “Астон Вилла”да ўйнаётган бельгиялик ярим ҳимоячини олиш учун шайхлар 45 миллион евро тикишни мўлжаллаяпти.

Бундан ташқари, “Ал-Ҳилол” раҳбарлари “Ньюкасл”дан Бруну Гимарайншни олиб кетмоқчи. Араблар бу трансфер ўта қийинлигига қарамай, бразилиялик ўйинчи учун рекорд сумма – 140 миллион евро харажат қилишга рози бўлган.

“Ал-Аҳли” эса, эътиборини “Манчестер Юнайтед” сардори Бруну Фернандешга қаратди. Улар португалиялик ўйинчи учун Англия клубига 65 миллион евро таклиф қиляпти.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Аҳли” режалаштирилган трансферларни амалга ошира олса, бу уч футболчининг келиши Саудия Арабистони профессионал лигаси имижини янги босқичга кўтаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!