3 та ғалаба ва требль ёхуд Гвардиоланинг 14 йиллик орзуси амалга ошадими?

2008 йил "Барселона" омадсиз мавсум ўтказиб, Ла Лигада 3-ўринни қўлга киритди. Ўшанда жамоа бош мураббийи Франк Райкард ўз ишидан озод қилиниб, унинг ўрнига "Барселона" Б устози Хосеп Гвардиола олиб келинди. Кейинги мавсум учун тайёргарлик вақтида клубни Роналдиньо тарк этди. Пике, Альвеш каби футболчилар трансфер қилинди. 2008/2009 йилги мавсумда каталонияликлар Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди. Асосий рақобатчиси "Реал"дан 8 очкога олдинлаб кетган "Барселона" якунда 1-ўринни қўлга киритганди. Шу билан биргаликда, турнирнинг энг кам гол ўтказиб юборган ва энг кўп гол урган жамоаси сифатида ёдда қолган. "Барса" Испания кубоги финалида "Атлетик"ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилиб, мазкур турнирда ҳам ғолиб чиқди. Чемпионлар лигасида "Лион", "Бавария" ва "Челси" клубларини таслим қилди ва финалда амалдаги чемпион "Манчестер Юнайтед" устида ғалаба қозонди, яъни испанлар 3-кубокни боши узра баланд кўтарди.

2996851

Мазкур требль Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги биринчи ва охиргиси бўлиб қолди. У кейинги йилларда бу ишни на "Бавария" билан, на "Манчестер Сити" билан амалга ошира олди. Мутахассис треблга жуда яқин келган пайтлар ҳам бўлди. Мисол учун, 2021 йилда "шаҳарликлар" Премьер-лига ва Англия кубогини қўлга киритганди. Аммо ЕЧЛ финалида биргина гол яна испаниялик мураббийни бундан мосуво қилди. Орадан икки йил ўтиб, Гвардиола яна треблга яқин келмоқда...

skysports-pep-guardiola-man-city_5399708

"Манчестер Сити" Премьер-лигани бой берадигандек кўринганди. Улар 33-тургача "Арсенал"дан ортда бораётганди."Канонирлар"ни мағлуб этгач, клуб яна биринчи ўринга чиқиб олди. Келаси турда "Сити" "Челси"ни мағлуб қилса, улар чемпионга айланади. Ундан кейин Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс ҳам бор. 3 июнь куни бўлиб ўтадиган мазкур беллашув Гвардиола учун иккинчи финал бўлади.

Manchester City manager Pep Guardiola embraces Arsenal manager Mikel Arteta ahead of the Premier League match between Manchester City and Arsenal FC...

Орадан бир ҳафта ўтиб, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасининг финал босқичида "Интер" билан куч синашади. "Шаҳарликлар" учун ЕЧЛ финалигача босиб ўтилган йўл нисбатан қийинроқ бўлди. Одатда гуруҳ босқичида "Сити"га осон рақиблар тушиб келган бўлса, бу сафар "Севилья", "Боруссия" Д ва "Копенгаген" билан битта гуруҳдан жой олди. Нимчорак финалдаги дастлабки ўйинда яхшигина қаршилик кўрсатган "Лейпциг" жавоб баҳсида 7 та гол ўтказиб юборди. Чорак финалда эса рақиб анча жиддий эди. ПСЖни мағлуб қилиб келган "Бавария" ҳам таслим қилинди. Қизиғи, иккала ўйинда ҳам Гвардиола шогирдлари гол ўтказиб юбормади. "Манчестер Сити"ни ярим финалда "Реал" кутиб турарди. Биринчи ўйин дуранг билан тугаган бўлса, "Этихад"даги учрашувда мезбонлар "қироллик клуби"ни аяб ўтирмади. 10 июнда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигасидаги рақиб - "Интер". Балки Гвардиола учун энг қийин финал шу бўлар. Сабаби, бу миланликлар "Барса"ни Европа лигасига жўнатган ва "Милан", "Бенфика" каби клубларни ютиб, финалга чиқди. 

Image

Гвардиола икки клубда требль қайд этган мураббий бўлиш учун оз қолди. Энди ҳикояни чиройли якунлаб қўя олса, бўлгани.  

Суҳроб Холбеков

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!