Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

36 ёшли Хендерсон "Челси"га ўтди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Жордан Хендерсон эркин агент сифатида «Челси» билан 2028 йилгача шартнома имзолади.

Марказий ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон энди Лондоннинг «Челси» жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар беришича, англиялик футболчи эркин агент сифатида «кўклар» сафига қўшилган. Томонлар икки йиллик шартнома имзолаган, у 2027/2028 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

36 ёшли футболчи ўтган мавсумни «Брентфорд» таркибида ўтказди. У барча мусобақалар доирасида жамоа учун 34 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди. Хендерсоннинг илгариги фаолиятида «Аякс», Саудия Арабистонининг «Ал-Иттифак» клуби, шунингдек, «Ливерпул» ва «Сандерленд» жамоалари бор.

Тажрибали ярим ҳимоячи якунланган 2026 йилги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди. У мусобақа давомида бирор марта майдонга тушмаган бўлса-да, чорак финалга чиқишни нишонлаш пайтида қўлини ноқулай тарзда жароҳатлаб олгани билан мухлислар ёдида қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ