Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

41 ёшли Модрич юбилей голини урди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Қария ҳали тўхтамайди

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Хорватия терма жамоаси сафарда Чехия миллий жамоасига қарши майдонга тушди. «Катаклилар» кескин курашда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хорватия таркибидаги голлардан бирига 41 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модрич муаллифлик қилди. У иккинчи бўлим бошланиши биланоқ рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўйинда киритилган ушбу тўп тажрибали хавбек учун терма жамоа сафидаги 30-гол бўлди. Модрич Хорватия терма жамоаси таркибида жами 203 та учрашув ўтказган. У «катаклилар» шарафини 2006 йил март ойидан буён ҳимоя қилиб келмоқда.

Хорватия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви ҳам Миллатлар лигаси доирасида ўтказилади. Жамоа сафарда Испания термасига қарши майдонга тушади. Беллашув сешанба, 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ